Сунъий интеллект парадокси ёхуд манипуляция, ахлоқ ва технологиялар келажаги ҳақида мулоқот
Бугунги кунда сайёрамиз технология инқилоби силсиласида чарх урмоқда. Бу жараёнлар марказида эса сунъий интеллект – ҳис-туйғулардан маҳрум, аммо мислсиз фикрлаш қобилиятига эга бўлган, инсон тақдири ва жамият тараққиётига улкан таъсир кўрсатаётган буюк ихтиро турибди. У қандай қарорлар қабул қилади?